Фарғонада трактор билан тўқнашган Damas йўловчиси вафот этди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Фарғона вилояти Учкўприк туманида Damas ва трактор ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, оқибатда Damas йўловчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 19 май куни фуқаро Х.А. Damas русумли автомобилни Катта Қўштепа қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган А.А. бошқарувидаги “Т-28” русумли трактор билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Damas йўловчиси Б.У. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғонада

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг