Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 2023
3904Ўзбекистон ҳудудига 500 дан зиёд пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Айтилишича, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона назоратини четлаб олиб кирилаётган дастлабки қиймати 76 млн сўмга яқин бўлган жами 500 донадан зиёд “7SHOT” номли пиротехника воситалари фош этилган.
"500 дона мушак ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олиниб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда", дейилади ушбу хабарда.
LiveБарчаси