Фарғонада тез тиббий ёрдам ходимлари калтакланди
Жамият
−
15 Август 2020
15626Жорий йилнинг 3 август куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида тез тиббий ёрдам бригадаси ходимлари калтакланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Ҳодиса туманнинг “Катпут” МФЙда юз берган. чақирувга асосан келаётган “тез ёрдам” ходимлари мазкур кўчанинг кириш қисмидаги йўл четида фуқаро М.Қ. фуқаро Б.М. билан тортишиб турганлиги сабабли уларни олдига тўхташиб, Б.М.га ёрдам бермоқчи бўлган. Шунда М.Қ. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳайдовчи Б.П. ва ҳамшира О.П.ни қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси