Фарғонада театр директори ЙТҲ содир этиши оқибатида бир киши вафот этди

3-саҳифа

image

Фарғона давлат мусиқали драма театри директори С.М. 20 апрель куни кечаси Nexia-3 русумли машинани бошқариб келаётиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва бунинг оқибатида машина ичида бўлган 56 ёшли театр ходими ҳалок бўлган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Таҳририят воқеага аниқлик киритиш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ билан боғланди.

ЙҲХБнинг маълум қилишича, 1986 йилда туғилган С.М. 2025 йил 20 апрель куни соат 22:00 ларда Фарғона шаҳри ҳудудидан Nexia-3 русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги бетон устунга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда автомобиль йўловчиси Б.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 апрель куни Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида ўқувчилар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. 2 нафар 8-синф ўқувчиси Spark автомашинасини 8 соатга ижарага олган. Улар машинани катта тезликда бошқариб кетаётганида йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган. ЙТҲ оқибатида болалар турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг