Фарғонада талаба “Open budget” учун овоз йиғиб беришини айтиб, 37 млн сўмни “ухлатди”

3-саҳифа

image

Фарғонада “Open budget” учун 4 мингта овоз йиғиб беришини айтиб, 37 миллион сўм пулни ўзлаштирган 18 ёшли талаба ушланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, номаълум шахс Telegram мессенжери орқали Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи 26 ёшли Х.О. билан боғланган ҳамда унга ташаббусли бюджет лойиҳасида 4 мингта овоз йиғиб беришни таклиф қилган. Талаба шу тариқа, Х.О.ни алдаб, банк картасидан 37 миллион сўм пулни ечиб олган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Термиз туманида яшовчи 18 ёшли Ч.С. содир этгани аниқланган. У бунинг учун Х.О.нинг банк картаси рақами ва унинг махфий паролини қўлга киритган. 

Ҳолат юзасидан Ч.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинган. Қонунга мувофиқ, мазкур турдаги жиноий ҳаракат 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш учун асос бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ университет талабаси сурхондарёлик фуқаронинг картасидан 75 миллион сўмдан ортиқ пулни ўғирлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Фарғона Open budget

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made