Фарғонада тақиқланган дори сотаётган шахс қўлга тушмаслик учун харидорни гаровга олди
3-саҳифа
−
05 Май 2023
7964Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний тарзда сотиш билан шуғулланиб келган шахс пичоқ билан харидорни қўрқитиб, зўрлик ишлатаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув департаменти хабар берди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 22 апрель куни Ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган фуқаро Қирғизистон Республикасидан олиб ўтилган “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 14 976 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда Қўштепа тумани ҳудудида шартли харидорга 1 202 блистерда 16 828 дона “Регапен” номли дори воситаларини 165 миллион сўмга сотаётган шахс қўлга олинган. Келишилган пулларни олган шахс тезкор тадбир ўтказилаётганлигини сезиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан шартли харидорни ўлдириш билан қўрқитиб, зўрлик ишлатаётган вақтида зарарсизлантирилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь