Фарғонада сохта ИИБ ходими қўлга тушди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ўзини милиция ходими сифатида кўрсатган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Келтирилишича, у милиция ходими кийимини кийиб, маиший хизмат кўрсатиш дўконига кирган. У ерда дўкон эгасининг эҳтиётсизлигидан фойдаланиб, 1 миллион 800 минг сўмлик мобил телефонини ўғирлаб кетган.

Шундан сўнг у яна бир неча ўғрилик содир этган. У гўёки лейтенант сифатида одамларнинг пул ва телефонларини ўзлаштирган. Яна бир ҳолатда у гўшт сотувчи дўконга формада келиб, қассобни 2 кг гўштга “ухлатган”.

Ундан махсус лейтенант унвони, ИИБ ходими кийими ва қўл телефони далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона сохта ИИБ ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг