Фарғонада сифати кафолатланмаган ноқонуний дори воситалари аниқланди
3-саҳифа
−
16 Октябрь 2023
4377Фарғона вилояти Данғара туманида фуқаронинг хонадонидан 1 млрд 406 млн сўмлик ноқонуний дори воситалари ва тамаки маҳсулотлари топилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум килди.
“Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлимлари ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган”, дейилади Божхона хабарида.
Унга кўра, фуқаро Т.В.нинг хонадонида ноқонуний сақланаётган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ва тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган. 292 мингдан зиёд сифати кафолатланмаган дори воситалари ва 30 000 қути акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати эса 1млрд 406 млн сўм экани айтилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ ҳодимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга кучли таъсир қилувчи дорилар олиб кирилаётгани аниқланди
LiveБарчаси