Фарғонада пиёда ЙТҲ қурбони бўлди
Ўзбекистон
−
28 Октябрь 2020 6428 1 дақиқа
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда оғир жароҳатланиб, воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабюар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 26 октябрь куни содир бўлган. Фуқаро Т.С. Matiz русумли автомашинасини Янгиҳаёт кўчасида бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган Қ.Б.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда Қ.Б. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Live
БарчасиЗангиотадаги бинода ёнғин чиқди
15 Ноябрь
Судан армияси назоратни қайта тиклади
15 Ноябрь