Фарғонада ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
19 Апрель
4342Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қува туманидаги ҳолатда 1977 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс 2020 йилда туман ҳокимининг қарори асосида, ўзининг қариндошига “Ёшлар меҳнат гузари” бино-иншоотлари қуриш учун ижара ҳуқуқи асосида берилган 15 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Учкўприк туманида эса 1959 йилда туғилган шахс 2016 йилда ўзининг ўғли номига ташкил этилган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликка туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарори билан сабзавотчилик-боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида қўшимча равишда ажратиб берилган 10 гектар ер майдонини харидорга 30 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.
Тошлоқ туманидаги ҳолатда 1981 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс туман ҳокимининг 2017 йилдаги қарори билан ўз акасига иссиқхона ва боғдорчилик учун фойдаланишга берилган 30 сотих ер майдонидан 12 сотихини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 19,2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Риштон туманида эса 1986 йилда туғилган шахс давлат захирасидаги 12 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга олиб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент ва Бухоро вилоятларида ҳам ер майдонларини ноқонуний сотганлар ушланганди.
LiveБарчаси