Фарғонада МИБ бошлиғи пора билан ушланди
3-саҳифа
−
20 Июнь 7644 1 дақиқа
Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўз хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда пора олаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бўйсунувидаги давлат ижрочиси иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақаси бўйича жавобгарларни ушбу тумандаги хонадондан мажбурий тартибда кўчириш юзасидан ижро ҳаракатларини якунлаб бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган.
Жорий йилнинг 3 июнь куни у талаб қилинган пулдан 1200 долларни пора сифатида олган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у қолган 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан МИБ мансабдор ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Асака туманида фуқароларнинг 18 миллион сўм қарздорлигини ўчириб беришни ваъда қилган электр тармоқлари муҳандиси ушланганди.
Live
Барчаси