Фарғонада маст эркак қишлоқдошини сўйиб ўлдирди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида эркак ўзининг ҳамқишлоғи бўлган танишини бир неча маротаба пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Андижон вилоятида туғилган эркак аввал бир неча бор судланган. У маҳалладошининг уйига жанозага борган. Таниши ундан сўраганида вақтинча ишсиз эканлигини айтган. Ҳамқишлоғи унга Фарғона шаҳрида новвойчилик билан шуғулланаётганини айтиб, у билан бирга ишлашни таклиф қилган. Шу тариқа икки маҳалладош Фарғонада новвойчилик билан шуғулланиб келган.  

Кейинчалик улар спиртли ичимлик ичиб, ўзаро жанжаллашган. Оқибатда муқаддам судланган эркак "ошхона пичоғи" билан қишлоқдошининг чап кўкрак соҳаси ҳамда танасининг турли жойларига бир неча маротаба уриб ўлдирган.

Судда эркак жанжал давомида таниши уни болға билан билагига урганлиги сабаб ўша ерда турган пичоқ билан ўзини ҳимоя қилганини айтган. Ушбу жиноят иши Фарғона шахар судида кўриб чиқилди.

Суд эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан 11 йил 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қашқадарёда эркак синглисининг маст эрини уриб ўлдирганди. Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилиб, 15 йил 6 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

суд жанжал Андижон Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг