Қашқадарёда эркак синглисининг эрини уриб ўлдирди
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2024
9277Қашқадарё вилоятида эркак синглисининг маст эрини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 2024 йилнинг 26 май куни содир бўлган. Аёл акасига кўп йиллар давомида турмуш ўртоғи маст ҳолда келиб, жанжал чиқараётганидан шикоят қилган. Эркакнинг жаҳли чиқиб, синглиси икки боласи билан уйда бўлмаганида унинг уйига борган. Аввал эркак эшикни тақиллатган, лекин ҳеч ким эшикни очмаган. Шундан сўнг у девордан ошиб, уйга киришга қарор қилган. Хоналарнинг бирида эркак синглисининг маст эрини топиб, жанжаллашган ва уни калтаклай бошлаган. У куёвини ташқарига олиб чиққан ва овозини ҳеч ким эшитмаслиги учун оғзига болалар кийимини тиқиб, калтаклашда давом этган. Оқибатда эркак бош қисмига олган давомий тепки оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Маълум қилинишича, бу вақтда марҳумнинг турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди билан бошқа тумандаги опасиникида бўлган. Аёл акасидан эри қаердалигини сўраганида эркак “билмайман” деб жавоб берган.
Воқеа содир бўлганидан бир ҳафта ўтиб, маҳалла раиси ёқимсиз ҳид сезиб қолган ва жасадни тасодифан топиб олган.
Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми “ж” банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилиб, 15 йил 6 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 18 ёшли йигит ўз поччасини пичоқлаб ўлдирганди. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида мазкур жиноят юзасидан суд иши кўриб чиқилди ва судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 7 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь