Фарғонада машина бакига наркотик яширганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
09 Январь 1889 1 дақиқа
Фарғона вилоятида 11 килограммдан зиёд наркотик моддаларни автомашинанинг ёқилғи бакида яширинча олиб киришга уринганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бешариқ туманида жойлашган “Равот” чегара-божхона постига Тожикистондан кириб келган, Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автотранспорт воситаси ходимлар томонидан синчковлик билан текширувдан ўтказилган.
Натижада автомашинанинг ёқилғи баки ичига соф оғирлиги 10 килограмм 739 грамм “гашиш”, 412 грамм “марихуана” ва 35 грамм “опий” гиёҳвандлик воситалари ҳамда 6945 дона “Рояль” кучли таъсир қилувчи дори воситалари яширилгани аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ва 25,273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Билдирилишича, тергов доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида Тожикистондан келтирилган жами 32 килограмм наркотик модда ушлаб қолинганди.
Live
Барчаси