Фарғонада Malibu уриб юборган велосипедчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
25 Февраль 2021
4909Жорий йилнинг 22 февраль куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Фуқаро Ҳ.А. Malibu русумли автомашинасини туманнинг Тўқимачилар кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Ў.М.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида, велосипедчи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси