Фарғонада мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
24 Июнь
4300Фарғонада ЙТҲ содир этиб, мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Фарғона вилояти Фурқат туманида содир бўлган. Фуқаро ўзининг бошқарувида бўлган Lacetti машинасида Мatiz автомашинасини меъёридан юқори тезликда қувиб ўтмоқчи бўлган. Оқибатда у йўл четида ҳаракатланиб кетаётган вояга етмаган мактаб ўқувчисини уриб юборган. Жабрланувчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳолат юзасидан юритилган иш Фурқат туман судида кўриб чиқилган.
Суд хулосасига кўра, айбланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан айбли деб топилган. У 2 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда BYD, Spark ва L9 иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.
LiveБарчаси