Фарғонада маҳбуснинг ўлимига сабаб бўлган ҳибсхона сафдори қамоққа олинди
Жамият
−
28 Сентябрь 2019
8275Ўзбекистон тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ) сафдори И.У. маҳбус Абдураззоқ Қодировнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилиниб, 25 сентябрда ҳибсга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаси хабар берди.
Бешариқ туманида (Фарғона вилояти) Damas ҳайдовчиси бўлган 61 яшар Абдураззоқ Қодиров тергов ҳибсхонасида калтаклангани ортидан уйида 19-сентябрь куни ўлгани ҳақида хабар тарқаган эди. У ўлимидан бир соат олдин Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ тергов ҳибсхонасидан олиб келинган.
Безориликда айбланиб 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган Қодировдан қорамол ўғирлиги жиноятини бўйнига олишни талаб қилиб, калтаклашгани айтилган.
Қодиров ташқи ва ички тан жароҳатлари билан вафот этганлиги юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида Қодиров 16 сентябрь куни Ўзбекистон тумани ИИБ ВСҲда маъмурий қамоқ жазосини ўташ даврида мазкур хибсхона сафдор ходими И.У. томонидан хисбхона худудида унга тан жарохати етказганлиги аникланган.
25 сентябрь куни гумон килинувчи И.У. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
LiveБарчаси