Фарғонада маҳалла раиси ҳоким мажлисидан чиқиб, вафот этди
Crime
−
23 June 2025 17298 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Фурқат туманида маҳалла раиси ҳокимликда ўтказилган йиғилишда туман ҳокимининг қўпол муносабатидан сўнг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Ҳолатга туман ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 июнь куни туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этган ва унда уларга зиммасига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан топшириқлар берилган. Ҳокимлик йиғилиши танқидий руҳда ўтган, лекин туман ҳокими Элёрбек Асронқулов томонидан ҳақоратли сўз ишлатилмаган.
Ҳокимлик матбуот хизмати томонидан берилган муносабатда Калдушон маҳалласи раиси Шарифжон Абдуллаев йиғилиш пайтида соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабабли фаолиятини тўхтатмоқчилигини айтиб, йиғилишни тарк этгани, ҳокимликнинг ташқи ҳовлисида соғлиги ёмонлашгани сабабли тез ёрдам чақирилгани, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилгани таъкидланган. Аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан маҳалла раиси вафот этган.
Маълумот учун, Фурқат туманига Элёрбек Асронқулов 2024 йилнинг август ойида ҳоким этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокимлигидаги мажлисда маҳалла раиси вафот этганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28