Андижонда 30 сотих ер савдоси ортидан маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси ушланди
Crime
−
01 May 3393 1 minute
Андижон вилоятининг Андижон туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси ва ушбу маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси 30 сотих ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмат хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон туманидаги МФЙлардан бирининг раиси ва ушбу маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ўзаро тил бириктириб, 1967 йилда туғилган фуқарога чорвачилик мақсадида мазкур маҳалла ҳудудидан ажратиб берилган ер майдонининг 2 сотихини ҳамда давлат захирасида бўлган 28 сотих ерни Андижон шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахс номига расмийлаштириб беришни режа қилган.
Улар жами 30 сотих ер майдонининг бир қисмини нотурар, қолган қисмини турар жой тоифасига ўзгартириб беришни айтиб, ер учун 57 минг АҚШ доллари ва кадастр идораларидаги танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириш учун 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси олдиндан ер майдони учун 28 минг АҚШ доллари ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 3 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида кадастр бўлими бошлиғи фуқародан 3 000 АҚШ доллари пора олгани учун қўлга олинганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August