Фарғонада хўроз уриштираман деб қимор ташкил қилганлар ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида “Хўроз уриштириш” қимор ўйинини ташкил этган бир гуруҳ фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Билдирилишича, Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қува тумани, “Қалинпўстин” МФЙда яшовчи 1962 йилда туғилган шахс “Қайрағоч” МФЙда яшовчи 1974 йилда туғилган шериги билан гуруҳ бўлиб қимор ўйини ташкил қилган. Ушбу жиноий фаолиятга яна 3 нафар шахс шерик бўлган. Фарғона шаҳар, “Мустақиллик” МФЙда яшовчи 400 нафар одам ҳам ушбу ўйинга жалб қилилган. Гаровга эса катта пул тикилган. 

Айбланувчи шахслар “Хўроз уриштириш” учун шароит яратиб, иштирокчиларнинг ҳар биридан 50 минг сўмдан пул йиққан вақтида ушланган. 

Маълум қилинишича, тадбир давомида кассадан 84 млн 356 минг сўм, 3 минг 750 АҚШ доллари, 8 минг 741 Қирғизистон соми, қимор ўйинига келган шахслардан 14 миллион сўм, 14 дона хўроз ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Жондор туманининг “Хумин” маҳалласида яшовчи 43 ёшли шахс ўз уйида қиморхона ташкил этгани аниқланиб, ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона қимор хўроз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг