Фарғонада қўшнисини ўлдириб, кейин уни ёқиб юборган шахс қамалди
3-саҳифа
−
13 Май
9967Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида яшовчи йигит ўз қўшнисини шафқатсизларча ўлдириб, кейин мурдани ёқиб юборган эди. У ушбу қотиллиги учун 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Ҳудуд” хабар берди.
Маълум бўлишича, йигит марҳум қишлоқдоши билан аввал жанжаллашиб, тан жароҳати олгани боис марҳумга озодликдан маҳрум қилишга доир жазо тайинланган.
Марҳум қишлоқдоши унга жазо ўтаётганини рўкач қилиб, жазо ва бошқа харажатлари учун 150 доллар олганидан сўнг, яна кредитини сўндириш учун 4,5 млн сўм сўраганидан жаҳли чиққан. Шу сабабли хилват жойга олиб бориб, кўксига бир марта пичоқ санчган ва қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, у жиноий фаолиятини давом эттириб, йигитнинг мурдасини Қўштепа туманининг Соҳибкор маҳалласида жойлашган қурилиш тугалланмаган хонадонга олиб келиб, уни машинага юклаган ва қўшимча равишда ўзи билан ўтин ҳам олган. Сўнгра йигит мурдани чеккароқда жойлашган ер майдонига олиб бориб, ёқиб юборган.
Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди йигитни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми ва 134-моддасида (қабрни таҳқирлаш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазо белгиланган.
Эслатиб ўтмиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида аёл ўзи танимаган 3 ёшли қизни ҳеч бир сабабсиз пичоқлаб ўлдирган эди.
LiveБарчаси