Фарғонада иккита мактаб директори ўринбосари ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image
Қаршида мудҳиш ЙТҲ! 5 киши қурбон бўлди north_east

Қаршида мудҳиш ЙТҲ! 5 киши қурбон бўлди

Фарғона вилоятида иккита мактаб директор ўринбосарлари йўл-транспорт ҳодисасига учраб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, дастлабки тергов жараёнида, жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 20:45 да Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 25-сонли мактабнинг директор ўринбосари М.Д. Nexia русумли автомашинасини Қўқон шаҳри томон бошқариб кетаётиб, йўлни ўртасига ўрнатилган бетон тўсиқ устига чиқиб кетганлиги ва йўлни ёритувчи темир столбага урилиши натижасида автомашинага ўрнатилган газ балонидан ёнғин содир бўлганлиги аниқланган.

Ёнғин натижасида автомашина ҳайдовчиси ҳамда олди ўриндиқда бўлган йўловчи Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 26-сонли мактабнинг директор ўринбосари У.Ш. воқеа жойида ҳалок бўлган. Орқа ўриндиқда бўлган йўловчилар Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 38-сонли мактабнинг директор ўринбосари Т.Л. ва Данғара тумани Халқ таълими бўлими қоровули М.Б. тан жароҳати олган ҳамда уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага жойлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев йиғилишда аёлларнинг рўмоли ечиш ва “беўхшов” соқоллилар ҳақида гапиргани учун кескин норозиликларга сабаб бўлди. Олий Мажлис Сенати Шуҳрат Ғаниевни бу хатти-ҳаракати учун жиддий огоҳлантириб, 3 ой муҳлат берди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг