Расман: Шуҳрат Ғаниев ишдан олинмади, қатъий огоҳлантирилди
Жамият
−
30 Сентябрь 2019
15176Аввалроқ, бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг селектор йиғилишида соқол, рўмол масаласида билдирган нутқининг аудио ёзуви эълон қилингани муҳокамаларга сабаб бўлаётгани, вилоят ҳокими бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг бундай ҳаракати юқори палата комиссиясида кўриб чиқилиши ҳақида Сенат раиси Танзила Норбоева маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ манбасининг хабар қилишича, бугун, 30 сентябрь куни Олий Мажлиси Сенатининг йиғилишида Фарғона вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилишда Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи икки кундан буён жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиб келинаётгани, унинг хатти-ҳаракатлари кенг омма орасида эътирозларга ва норозиликларга сабаб бўлаётгани муҳокама қилинди. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев сенаторлар қаршисида айбини тан олди, унга қаттиқ огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берилди.
LiveБарчаси