Фарғонада ичида 3 киши бўлган Damas каналга тушиб кетди
Жамият
−
27 Ноябрь
3998Кеча, 26 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Damas каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:30 да “Хумдон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жанубий Фарғона” каналига Damas русумли автомобиль эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.
ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ва махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар йўловчи бўлган. Ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ичида болалар бўлган Damas Фарғона каналига тушиб кетганди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь