Фарғонада Gentra ўғрилари ушланди

Олам

image

Фарғона шаҳрида 26 февраль куни олиб қочилган Gentra топилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 февраль куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли Gentra русумли автомашина яшаш хонадони олдидан олиб қочилган. 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 2001 йилда туғилган Андижон вилояти, Асака туманида яшовчи С.Қ. ва 1993 йилда туғилган Қ.И. икки нафар танишлари билан бирга содир этгани аниқланиб, ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-модда 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

“Фуқароларимиздан автомашиналарини очиқ ва қаровсиз қолдирмасликларини сўраймиз. Ҳурматли фуқаролар автомашинангиз калитини ичида қолдирманг! Уларни имкон қадар ёритилган ва  кузатув камералари остига жойлаштиринг! Йўл ёқасига, кўча эшиги олдига ташлаб кетманг! Унутманг! Ҳар қандай жиноят албатта фош этилади”, дейилади хабарда. 

Вилоят ИИБ юқоридаги шахслардан жабрланган фуқаролар бўлса, ички ишлар органларига мурожаат қилишларини сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Gentra

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг