Фарғонада эркак бир ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
08:55 8879 1 дақиқа
Фарғонада ота ўзининг бир ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Маълум қилинишича, 31 ёшли эркак эндигина 1 ёшга тўлган ўз фарзандига пичоқ санчиб, унинг қотилига айланган.
Тўпланган суд ҳужжатларидан маълум бўлишича, эркак ҳамда унинг хотини ўртасида ўзаро тушунмовчилик сабабли жанжал юзага келган. Жанжал давомида эркак гўёки аёлидан қасд олиш мақсадида ҳимоясиз ҳолатда бўлган бир ёшли қизчасининг қорин қисмига ошхона пичоғини санчиб олган.
Қизалоқ шифохонага олиб борилганига қарамасдан, ўша ерда вафот этган.
Ҳолат Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилган. Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг “в” банди билан 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Асака туманидаги мактаб биносида ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилганди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
18:52