Фарғонада энагага жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
05 Январь
13188Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида расмий равишда ишончнома асосида 2 ёшли болага энагалик қилиб келаётган аёлга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ғ.М. исмли аёл Россияга ишлаш учун кетиши сабабли вояга етмаган қизи, 2022 йилда туғилган Ғ.И.ни расмий равишда ишончнома асосида 36 ёшли М.Х.нинг қарамоғига топшириб, 2024 йилнинг август ойида жўнаб кетган.
Шунингдек, она энага М.Х.га хизмат ҳаққи ва боланинг кунлик сарф-харажатлари учун пул жўнатиб турган.
15 ноябрь куни вояга етмаган Ғ.И. яшаш хонадонидаги зинадан тушаётган вақтида йиқилиб, оғир тан жароҳати олганига қарамай, энага аёл боланинг соғлигини хавф остига қўйиб, уни шифохонага олиб бормаган. Оқибатда болага бош мия лат ейиши ва бошқа ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикастлар ташхиси қўйилган.
2024 йилнинг 28 декабрь куни фуқаро М.Х.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 117-моддаси 1-қисми (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда энага қарамоғидаги 3 яшар қиз вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Текширув жараёнида мурожаатчининг фарзанди ертўлага тушиш зинасидан йиқилиб тушгани, лекин ўрнидан туриб яна ўйнаб кетгани сабабли энага унинг онасига бу ҳақда хабар бермагани аниқланган. Шунингдек, энага ҳолат юзасидан шифокорларга ҳам мурожаат қилмаган.
LiveБарчаси