Фарғонада диний материални тарқатган шахс жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
11 Май 2023
7101Фарғона вилоятида ноқонуний диний мазмундаги материални тарқатган шахсга нисбатан жарима белгиланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 4 январь куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ички ишлар бошқармаси терроризмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида туманнинг Қизилбоғ МФЙда яшовчи фуқаро М.Р.га тегишли “iPhone XS” русумли телефон аппарати кўздан кечирилганда, Instagram ижтимоий тармоғида профиль очиб, ушбу профиль орқали диний мазмундаги аудио ва видео маърузаларни тарқатиб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-моддаси прим 2-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Бағдод тумани судига юборилган. Суд ҳуқуқбузар М.Р.га юқоридаги моддага асосан, 900 минг сўм миқдорда жарима жазоси тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида Telegram'даги гуруҳга нашид тарқатган 20 ёшли йигит 3 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Айбланувчи Ж.У.га тегишли бўлган iPhone-X русумли мобил алоқа воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда у ўзи фойдаланаётган телефон рақамига очилган Telegram профили ёрдамида ўзбек тилидаги “Шаҳид бўлиб кетсак рози бўлингиз” номли “жиҳод” ва “ҳижрат”га даъват қилувчи диний мазмундаги нашидларни 10 нафар аъзоси бўлган “Алҳамдулиллаҳ” номли гуруҳга тарқатганлиги аниқланган. Шу йилнинг 8 май куни чиқққан ҳукмга кўра Ж.У. жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш моддалари билан айбланиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.