Фарғонада Damas уриб юборган ўқувчи вафот этди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти, Қува туманида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчи 9 ёшли боланинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда “Бу кун” дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳолат тонгги соат 7:30 атрофида туман ҳудудидан ўтган Д-105 автомобиль йўлининг 182-километрида, бола мактабга кетаётганида содир бўлган. 21 ёшли ҳайдовчи ўзига ишонч қоғози билан бириктирилган Damas билан пиёдалар йўлагидан ўтаётган 66-мактабнинг учинчи синф ўқувчисини уриб юборган.

Бола биринчи ёрдам кўрсатиш учун туман марказий шифохонасига юборилган. Бироқ кўрилган муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.

“Йўл чеккасидан кетаётгандим. Кейин буёққа ўтдим. Ўтиб кетаётганимда бир машина бу томондан бурилаётган эди. Ана шу машинага қараб, "пешеходга" қарамай қолдим. Кейин битта бола югуриб чиқиб қолди, уриб юбордим”, дейди ҳайдовчи.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси иккинчи қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган. Ҳозирда айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Spark машинаси ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган бир фуқарони уриб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг