Тошкентда Spark пиёдани уриб кетди
3-саҳифа
−
29 Сентябрь 5359 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Spark машинаси ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган бир фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 27 сентябрь куни соат 20:30 да туманнинг Темур Малик кўчасида содир бўлган. 1998 йилда туғилган М.М. Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдага ва ҳайдовчига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида Damas пиёдалар йўлагидан ўтаётган 4 кишини уриб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Пиёдалар ҳодиса туфайли олган жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига етказилган. Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ томонидан йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёдалар олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий ва техник экспертиза тайинланиб, терговга қадар суриштирув бошланган.
Live
Барчаси