Фарғонада Cobalt ҳайдовчаси аёлларни “багаж”га солиб ҳаракатланди (видео)
3-саҳифа
−
15 Июль 2023
28860Ижтимоий тармоқда Cobalt ҳайдовчиси машина юк хонасига аёлларни олиб, ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Фарғона вилоятида содир бўлган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилиб, ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига асосан баённома расмийлаштирилган.
“8 июль куни Намангандан Фарғонага келаётганимда одам кўпайиб кетгани сабаб иккита одамни “капот”га солиб, олиб келдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди. Минг бор узр сўрайман”, деган ҳайдовчи.
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига кўра, ҳайдовчиларнинг одам ташиш қоидаларини бузиши базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
LiveБарчаси