Фарғонада банкирлар қўшма корхонанинг 1,5 млрд сўм маблағларини ўзлаштириб юборди 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада “Агробанк” мансабдорлари омонатчининг 600 млн сўм маблағини банкка кирим қилинмасдан, ўзлаштириб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Банк матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди. 

Маълум бўлишича, банкнинг ички аудит хизмати томонидан Фарғона филиалида ўтказилган аудит текширувлари давомида филиал бошқарувчиси лавозимида ишлаб келган Х.О. ва бошқалар 2023 йилнинг 13 февраль куни банкка 600 млн сўм пул топширган омонатчининг ушбу пул маблағларини 2023 йилнинг 7 мартида бошқа мақсадларда чиқим қилиб, омонатчининг пластик картасига ўзларининг пулларидан банк орқали ойма-ой пул ўтказиб келиб, ўзларига ишониб топширилган пул маблағларни ўзлаштириб юборгани аниқланган.

Шунингдек, ички аудит хизмати томонидан ўтказилган текширувда банкнинг собиқ масъул филиал ходимлари “Ф.О” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг 1,5 млрд сўм маблағлари қалбаки ҳужжатлар асосида ўзлаштириб юборгани ҳам маълум бўлган.

Бундан ташқари, текширув давомида банкнинг собиқ мансабдор шахслари томонидан кунлик касса ҳужжатлари маълумотларини сохталаштириш йўли билан 1,8 млрд сўмни ўзлаштириб юборилганлиги фош этилган.

Ички аудит текширувлари давомида аниқланган камомад ва талон-торож ҳолатлари бўйича прокуратура органларига ҳужжатлар тақдим этилган. 

Мазкур ҳужжатлар асосида банкнинг Фарғона филиали собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли айблов эълон қилиниб, жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судига юборилган, иш 27 декабрь куни кўрилиб, суднинг ҳукмига асосан Х.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а, г” банди ва бошқа моддалари билан тегишли жазолар тайинланган ва етказилган зарарлар айбдорлардан ундирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона банк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг