Фарғонада аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд тагига ташлади
3-саҳифа
−
14 Июль 2021
7672Жорий йилнинг 11 июль куни Фарғона вилояти Бувайда туманида аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд тагига ташлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 11 июль куни соат 22:30 ларда Қўқон–Бувайда темир йўл бекатларининг 22-километрида содир бўлган. Бувайда тумани Жилва қишлоғида яшовчи фуқаро Ў.З. ўзини поезд остига ташламоқчи бўлган вақтида ТХТБ патруль-пост хизмати ходими уни ушлаб қолган.
Хабарга кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида фуқаро Ў.З. оилавий жанжал туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани аниқланган. Шундан сўнг ушбу фуқаро билан ота-онаси, маҳалла раиси ва маҳалла фаоллари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Жилва маҳалла фуқаролар йиғини раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари мураббий этиб бириктирилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июнь куни Самарқанд шаҳрида оилавий жанжал сабаб 19 ёшли аёл ўзини кўп қаватли уйнинг 3-қаватидан ташламоқчи бўлди.
LiveБарчаси