Фарғонада ариқдан ёш боланинг жасади топилди (видео)

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 март куни Фарғона вилояти Бешариқ тумани  Қўрғонча маҳалласи ҳудудидан ўтган ариқдан 2 ёшли ўғил боланинг жасади топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га вилоят ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, Бешариқ туман прокуратурасига туман ИИБ навбатчилик қисмидан 24 март куни соат 21:00 да “Қўрғонча” МФЙда жойлашган “Насибабону боғи роҳат” фермер хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтган маҳаллий ариқ ичидан эркак жинсли, ёши 1-2 лар атрофидаги вояга етмаган шахси номаълум мурда аниқлангани ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан шахси номаълум мурда аниқланган ҳудуд тезкор-тергов гуруҳи томонидан крим-техника воситалари ёрдамида кўздан кечирилиб, барча процессуал ҳаракатлар амалга оширилган ва ҳужжатлар расмийлаштирилган.

РСТЭИАМФФ Қўқон туманлараро бўлинмасининг 25 март кунги дастлабки хулосасига кўра, шахси номаълум мурданинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаган ва унинг ўлимига “нафас йўлларини сув билан беркилиши натижасидаги механик асфиксия” сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида вояга етмаган шахси номаълум мурдани шахсига аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган.

Шунингдек, вилоят ИИБ томонидан шахси номаълум мурда ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлганлар яқин орадаги Ички ишлар органига ёки 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Наманган шаҳрида она бир ва уч ёшли фарзандлари билан ўзини каналга ташлаганди. Мазкур ҳудуддан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан икки нафар вояга етмаган бола қутқариб олинган. Аёлнинг жасади эса Шимолий Фарғона каналидан топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона ариқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг