Фарғонада 9 яшар қизча ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Фарғона вилоятида 9 ёшли қизалоқ автомобиль уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса жорий йилнинг 27 апрель куни соат 16:30 ларда Тинчликобод кўчасида содир бўлган. Фуқаро М.Ф. Damas атомашинасини бошқариб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган қиз Б.М.ни уриб юборган.

Натижада, қизалоқ тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг