Фарғонада 9-синф ўқувчиси инспекторни пичоқлади
3-саҳифа
−
10:39 4114 2 дақиқа
Фарғонада 9-синф ўқувчиси Қўқон шаҳар 1-сон ИИБ профилактика инспекторини пичоқлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Аниқланишича, Қўқон шаҳар, “Садоқат” МФЙ, Бирлик кўчасида яшовчи, 16 ёшли вояга етмаган шахс ўзининг яшаш хонадонига бувиси чақируви асосида борган Қўқон шаҳар 1-сон ИИБ “Садоқат” МФЙ профилактика инспектори билан ошхонада ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида вояга етмаган шахс профилактика инспекторининг ортига қараб турганлигидан фойдаланиб, унга тан жароҳати етказиш мақсадида столда бўлган ошхона пичоғи билан инспекторнинг кўкрак қафасининг орқа чап томонига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Қўқон туманлараро бўлинмаси томонидан берилган дастлабки маълумотномада инспекторга дастлабки “кўкрак қафаси чап ярми орқа соҳаси санчилган-кесилган, плевра бўшлиғига тешиб ўтган жароҳати, чап томонлама гемопневматоркс, ташқи ва ички қон кетиш” ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “б” банди билан билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда 17 ёшли ўсмир танишини пичоқлаб ўлдирганди. Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль