Фарғонада 80 минг долларга ноқонуний ер сотилгани фош бўлди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида фермер хўжалиги раҳбари 80 минг АҚШ долларига ноқонуний ер сотаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Ш.С.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.М. боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратилган суғориладиган ер майдонининг 0,75 гектарини фуқаро Г.Б.га 80 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида 1 гектар ерни фермер хўжалиги раҳбарига 33 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинганди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида ҳам 1,5 гектар ерни пулламоқчи бўлган шахс 2 минг АҚШ доллари бўнак пули олаётган вақтда ушланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона фермер хўжалиги ноқонуний ер сотилиши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг