Фарғонада 7 млрд сўмлик наркотик аниқланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида 7 миллиард сўмлик гиёҳвандлик воситалари аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ноябрь ойида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирлари давомида Фарғона вилоят ИИБ, ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 7 миллиард сўмдан ошиқ бўлган 30 килограммдан ортиқ, яъни 60 минг доза гиёҳвандлик воситалари ҳамда 17 минг 91 дона кучли тасир қилувчи дори воситалар олиниб, 20 мингга яқин фуқароларнинг заҳарланиши олди олинди.

Тадбирлар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан Тожикистондан олиб келиб, уни сотиш билан шуғулланиб келган оила аъзолари қўлга олинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ ИИБ гиёҳвандлик воситалари наркотик Хавфсиз ва соғлом юрт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг