Фарғонада 4 киши мудҳиш ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Кеча, 26 декабрь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизиги бош бошқармаси маълум қилди.

ЙТҲ сот 19:30 ларда Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-112 “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 241-кмда юз берган. Риштон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган И.Б. Nexia русумли автомобилида, шу йўналишда орқага қайрилиш мақсадида тўхтаб турган, ҳайдовчи Риштон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ю.М. бошқарувидаги Nexia русумли автомобилини орқа томонига урилган. Тўқнашув зарбидан Ю.М бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва қаршисидан келаётган, ҳайдовчи Риштон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган И.А. бошқарувидаги Isuzu русумли автобус билан тўқнашув содир этган.

1

ЙТҲ оқибатида Ю.М. бошқарувидаги Nexia русумли автомобилининг тўрт нафар йўловчилари шифохонада вафот этган.

Аввалроқ, Тошкентнинг Чилонзор туманида 4 машина иштирокидаги аянчли ЙТҲда 1 ёшга ҳам тўлмаган қиз қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг