Чилонзордаги мудҳиш ЙТҲда 1 ёшли қиз ҳалок бўлди

Жамият 4358
image

Аввалроқ, кеча, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида тўртта автомобиль ишитрокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур ЙТҲ тафсилотларини очиқлади.

Унга кўра, 25 декабрь куни соат 17:00 ларда Чилонзор туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Т.М. Lacetti русумли автомобилини бошкараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Тошкент вилояти Янгийул туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги ВАЗ-2106 русумли, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган Х.А. бошқарувидаги ГАЗ-330202 русумли юк ҳамда Учтепа туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги Damas русумли автомобиллари билан тўқнашув содир этган.

Натижада, ВАЗ-2106 русумли автомобиль ҳайдовчиси М.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Йўловчилардан бири — қизи А.Д. бўлган.  2019 йилда туғилган А.Д. шифохонага олиб борилганида вафот этган ҳамда йўловчиси Янгийул туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган Н.И. шифохонага ётқизилган. Шунингдек, Lacetti русумли автомобили йўловчиси Чилонзор туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган Т.Б. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, ВАЗ-2106 русумли автомобилнинг икки нафар йўловчиси, Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси ҳамда Damas русумли автомобилининг йўловчиларига шифохонада амбулатор ёрдам кўрсатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 120
Рейтинг: 3
Теглар
t
×