Фарғонада 4 киши хот-догдан заҳарланди
Жамият
−
07 Ноябрь
2953Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида тушлик учун хот-дог еган 4 киши заҳарланди. Бу ҳақда Санэпидқўмита ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қўмитанинг Фарғона вилояти бошқармаси Ўзбекистон тумани бўлимига кеча, 6 ноябрь куни соат 11:30 ларда туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимига 4 нафар беморни ошқозон-ичак фаолиятининг функцияси бузилиши ташхиси билан ётқизилгани юзасидан хабарнома берилган. Ушбу хабарномага асосан Cанэпидқўмита ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилган.
Суриштирув давомида беморларнинг 2 нафари 2024 йил 5 ноябрь куни тушлик вақтида Ўзбекистон тумани “Яйпанбозорбош” МФЙ, Ибн Сино кўчасида фаолият олиб бораётган фастфуд маҳсулоти тайёрлаб сотиш шохобчасида хот-дог истеъмол қилгани, яна 2 нафар бемор эса ушбу туманнинг “Оқтепа” МФЙ, ”Туркистон” кўчасида фаолият олиб бораётган “Oqtepa mini food” номли фастфуд маҳсулоти тайёрлаб, сотиш шохобчасида хот-дог маҳсулотини истеъмол қилгани маълум бўлган.
Билдирилишича, беморлар шифохонада шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши” ташхиси билан бўлимга ётқизилган. Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.
Ушбу ҳолат Санэпидқўмита мутахассислари томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида ўтказилган тўй маросимида 50 нафардан кўпроқ одам овқатдан заҳарлангани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси