Андижонда опасига тажовуз қилгани учун ука ўз отасини ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 17:30 атрофида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Тонг массивидан оқиб ўтувчи "Х-4" номли каналнинг кичик сув дамбасидан шахси номаълум мурда қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Мурданинг шахсини аниқлаш мақсадида Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармасининг эксперт-криминалист мутахассислари иштирокида унинг бармоқ излари текширилганда, мурда Андижон вилояти, Балиқчи туманида доимий рўйхатда турувчи 1968 йилда туғилган И.Ш. эканлиги маълум бўлган. Тезкор-тергов гуруҳи томонидан Андижон вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тарбирлари давомида, ушбу жиноят марҳумнинг ўғли 2002 йилда туғилган А.Х. томонидан содир этилганлиги фош этилди.

Таъкидланишича, марҳум И.Ш. мунтазам спиртли ичимликлар ичиб, 1990 йилда туғилган тўнғич фарзанди X.M.гa (аёл) нисбатан доимий равишда шаҳвоний тажовузлар қилиб келган. 

Бу ҳақда аёл Россияда ишлаётган вақтида у билан бирга бўлган укаси А.Х.га айтган. Бундан ғазабланган А.Х. ҳеч кимга хабар бермасдан, шу йилнинг 28 май куни Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга қонуний тартибда кириб келган. Шу куни тунда яшаш хонадонига келиб, ётоқхонада бўлган отаси И.Ш.ни қўлларини боғлаб, пичоқ билан ҳужум қилган ҳамда бўйин соҳасини кесиб, қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг А.Х. содир этган жиноятини яшириш мақсадида отасининг мурдасини автомашинага юклаб, Андижон вилояти Балиқчи тумани “Юртобод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган "Катта Андижон" магистрал каналига ташлаб келган. Жорий йил 29 май куни соат 7:00 атрофида яшаш хонадонидан Қозоғистон орқали Россияга қонуний тартибда чиқиб кетган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг