Фарғонада 145 нафар абитуриент қасддан имтиҳондан йиқитилгани аниқланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида ўтказилган имтиҳон натижалари ўзгартирилиб, 145 нафар абитуриент асоссиз равишда талабаликка қабул қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

2022-2023 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ўрганилиб, 356 нафар (шундан, қўшилган 322, камайтирилган 34) абитуриентнинг ҳақиқатда тўплаган балларига сохта ёзувлар киритиш орқали, юқори балл тўплаган абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилмай қолингани аниқланган.

Жумладан, велоспорт йўналишида абитуриент Д.Б.нинг ҳақиқатда тўплаган 105,2 бали сохталаштирилган. Давлат тест марказининг электрон маълумотлар базасига пасайтирилган 67,4 балл киритилиши оқибатида у талабаликка тавсия этилмаган.

Вилоят прокуратураси томонидан мазкур университетда ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижаларини қайта кўриб чиқиш сўралган.

Шунга кўра, ҳар бир абитуриентларнинг натижалари қайта кўриб чиқилган ва 145 нафари асоссиз равишда талабаликка қабул қилинмасдан қолгани аниқланган.

Ўрганиш натижалари муҳокама қилиниб, юқоридаги 145 нафар (3 нафар давлат гранти ва 142 нафар тўлов-контракт) абитуриентларни талабаликка тавсия этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Ушбу қарорга асосан юқоридаги 145 нафар абитуриентлар талабаликка қабул қилиниб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Ёшлар ҳуқуқларини бузган филиалнинг собиқ директори Р.Р. ва қабул комиссияси масъул котиби М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона абитуриент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг