Фарғонада ҳайдовчи мажбуран ИИБга олиб кетилди (видео)
3-саҳифа
−
05 Апрель
9381Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчини мажбуран олиб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 март куни Фарғона шаҳар “Ал-Фарғоний” кўчасида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси автобус бекатида тўхтаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли ЙПХ инспектори унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлган. Ҳайдовчи эса ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан, тегишли ҳужжатларини тақдим қилмаган ва транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдонига олиб кетилишига қаршилик кўрсатган.Шундан сўнг ҳайдовчи ЙПХ инспекторлари томонидан Фарғона шаҳар ИИБга олиб борилган ва қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЙПХ ходимининг рациясини олиб қочиб кетган ҳайдовчи қамоққа олинган эди.
LiveБарчаси