Фарғонада ҳаракатланаётган Damas’дан сакраган йигитни бошқа Damas босиб кетди
3-саҳифа
−
20 Июль
12470Фарғона шаҳрида ҳаракатланаётган Damas’дан сакраган йигитни бошқа Damas русумли автомобиль босиб кетди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг 16 июль куни Қиргули мавзеси Шифокорлар кўчасида содир бўлган. Фуқаро Н.К. бошқарувидаги Damas русумли автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Д.П. автомобилнинг орқа эшигини очиб, сакраган ва қарама-қарши томонидан келаётган автомобилнинг олд қисмига келиб урилган.
Оқибатда Д.П. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Spark пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборганди.
LiveБарчаси