Фарғонада ҳам сохта Миллий гвардия ходими ушланди
3-саҳифа
−
03 Апрель
5432Жорий йилнинг 2 апрель куни Фарғонада Миллий гвардиянинг сохта ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 09:30 ларда Марғилон шаҳрида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкида Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида юрган нотаниш шахс ходимларда шубҳа уйғотган.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини Қўриқлаш хизмати ходимиман, деб юрган ушбу шахс аслида Марғилон шаҳар "Янгиҳаёт" маҳалласида яшовчи 20 ёшли фуқаро экани аниқланган.
У Марғилон шаҳри ИИБ масъул ходимларига топширилиб, ҳарбий кийим-кечаклари ва бошқа анжомлари олиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Тошкентнинг "Эски Жува" бозорида Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган шахс қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь