Фарғонада ҳам бола ўғрилари пайдо бўлгани ростми?
3-саҳифа
−
16 Май
11255Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳудудида бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Видеотасвирларда номаълум эркак ёш болани машина юкхонасига солиб, олиб кетмоқчи бўлганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолатга вилоят ИИБ ахборот хизмати ўз муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, олиб борилган ўрганишлар натижасида ушбу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ эканлиги маълум бўлган. "Фарғонада ёш болани машинанинг орқасига солиб олиб кетмоқчи бўлибди", мазмунидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинган.
Унга кўра, 2024 йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган М.М. ушбу маҳаллада тураржойга эга бўлган қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган. Буни кўрган М.А. вояга етмаган шахсни қўрқитиб қўйиш мақсадида ўзига тегишли бўлган Nexia-2 русумли автомашинасининг юкхонасига солиб автомашинани ҳаракатлантирган пайтда М.М.нинг онаси В.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилган.
"Фуқаролардан ваҳима ва саросимага тушмасликларини ҳамда ишончсиз, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. Хусусан, юқоридаги хабар ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди", дейилади вилоят ИИБнинг мурожаатида.
LiveБарчаси