Фарғона водийсида сел келиши хавфи бор

Жамият 5647
image

Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сел келиши хавфи бор. Бу ҳақда Гидромeтeорология хизмати маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ҳамда Қирғизистон Республикасининг водий билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 17-19 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлди. Ушбу сел оқимлари Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Косонсой туманидан ҳам оқиб ўтди. Табиий офат оқибатида Қирғизистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам 8 нафардан фуқаро вафот этди.

Ҳодисадан сўнг Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси аҳолига огоҳлантириш билан чиқди ва улардан вилоятнинг Косонсой, Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманларидаги дам олиш масканларига бормасликни сўради.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 198
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×