Фарғона водийсида чет тилига ихтисослашган яна бир ОТМ ташкил этилди

Жамият

image

Президент қарори билан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти ташкил этилди. Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Бунда:

•    чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;
•    чет тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан ўқишга кириш синовларида касбий (ижодий) имтиҳонсиз максимал балл берилади.

Институтда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Институтнинг хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларига уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

2023 йилдан бошлаб Институтга докторантура бўйича қабул квоталари ажратилади.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

•    Институтнинг ўқув жараёнига тил эгаси бўлган малакали хорижий мутахассислар жалб қилиниши ташкиллаштирилади;
•    Институт талабаларининг ўқув ва илмий амалиётлари хорижий давлатларда ташкил этилади.

Шунингдек, Институт Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабининг таълим ҳамкори этиб белгиланди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг