Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган бемор қолмади
Жамият
−
14 Май 2020
6748Фарғона вилоятида даволанаётган сўнгги бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 14 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган сўнгги бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Фарғонада тузалган сўнгги бемор (40 ёшли эркак) ушбу вилоятнинг Олтиариқ туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Шундай қилиб, вилоятдаги фидойи шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекциясига чалинган 157 нафар беморнинг барчаси бутунлай соғайди.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2077 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси